13:36 | 8 November 2016
“Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК АЖ Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги ТЎҒРИСИДА
Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК АЖ шуни маълум қиладики, ягона акциядорнинг “11” август 2016 йилдаги 4-сонли қарори билан жамият томонидан “11” август 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “11” февралдаги 2016 йил 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.