А A
12:10:36 16.12.2019 Dushanba
 

21:25 | 16 November 2016

E’lonlar

 

Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси” акциядорлик жамияти

 акциядорлари диққатига!

 

“Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2017 йил “28” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Ўзбекистон тумани Ибн-Сино кўчаси 38-уйда “Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10 00 дан рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: info@uzbekistonpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият Бош директори Мамасиддиков Авазжон Азамжон ўғли билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинганлигини тасдиқлаш.
  6. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
  7. 7.Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2016 йиллик ҳисоботини ва 2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  10. Жамиятнинг 2015-2016 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. 13.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. 14. 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. 15. Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
  16. 16.Жамият томониданЎзбекистон тумани агромониторинг маркази” МЧЖ ва Фурқат тумани агромониторинг маркази” га, киритилган таъсис улушларини маъқуллаш.
  17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш (Иловадаги рўйхатга асосан).
  18. Жамият томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
  19. 19.Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
  20. 20.Жамиятда 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  21. Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси АЖ қошидаги мавжуд нотўқима мато ишлаб чиқариш цехи агрегатларини баланс қийматида “Механика Устахонаси” МЧЖга сотиш.

 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 16  июн 2017 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 22 июн 2017 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Ўзбекистон
тумани ,Ибн-сино кўчаси, 38-уй, электрон почта: info@uzbekistonpaxta.uz, тел.:73-53-91-445.

 

              

 

 

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Ўзбекистон пахта тозалаш корхонаси» АЖ 2017 йил якуни бўйича Ҳалқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш учун танлов эълон қилмоқда.

Танловда иштирок этадиган аудиторлик ташкилотлари:

-Миллий сертификатлаш тизимига мувофиқ юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиши;

-Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (аудит, ҳисоботлар ХМҲСга мувофиқлиги) бўйича йирик Ўзбекистон ва халқаро компанияларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалий тажрибага эга бўлиши;

-Таркибида ХМҲС ва ХАС соҳасида зарурий бухгалтерлик (аудиторлик) малакага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган сертификатларга (АССА, DipIFR,СРА, CIPA) ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар фаолият юритадиган бўлиши шарт.

Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:

-иштирокчининг танловда қатнашиши бўйича таклифи ва аудиторлик текширув ўтказишнинг дастлабки қиймати;

-аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нусхаси;

-аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумот;

-аудиторлик ташкилотининг энг йирик мижозлари рўйхати ва соҳада тегишли иш тажрибаси;

-аудиторнинг малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатлар нусхалари;

-суғурта полисининг нусхаси;

Танловда қатнашиш учун тижорат таклифлари ушбу эълон чоп этилгандан 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилоят, Ўзбекистон тумани, Ибн Сино кўчаси, №38-уй. Индекс:151800. Телефон: (0373) 539-12-42

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 539-12-42

December 2019
M T W T F S S
« Jan    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

O'zbekiston paxta tozalash korhonasi rasmiy sayti

Sayt materiallaridan qisman yoki to'liq foydalanilganda veb-sayt manzili ko'rsatilishi majburiy

Farg'ona viloyati, Yaypan shahar, Ibn Sino ko'chasi 38 uy.

Saytning so`nggi yangilangan sanasi
2015, 21 Март, Шанба, соат 20:30