А A
12:37:36 16.12.2019 Dushanba
 

12:34 | 23 January 2018

Jamiyatning rivojlanish strategiyasi

Жамият стратегияси (иш услуби)

Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

  • пахта хом ашёсини белгиланган тартибда харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, жаҳон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу орқали жамиятнинг иқтисодий самарадорлигини кучайтириш ва фойда олиш;
  • пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш;
  • тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёсини харид қилиш ва уни белгиланган режа-топшириқларга мувофиқ ўз вақтида қайта ишлаш, ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотларини истеъмолчиларига етказиб бериш;
  • пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминлаш;
  • пул маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда хисоб – китоб қилиш;
  • пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг колдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
  • халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бозор механизмини ривожлантириш;
  • жамиятни техник жиҳатдан жиҳозлаш, замонавийлаштириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш, жамиятни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;
  • жамият иқтисодий, молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, инвестицион портфелдан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаси учун қулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;
  • Ўзбекистон Республикаси пахтани қайта ишлаш саноатининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш;
  • белгиланган тартибда инвесторлар билан шартнома асосида жамиятга хўжалик фаолияти учун самарали бўлган инвестициялар киритиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда мол-мулк, кўчмас мулк, интеллектуал мулклар олиш, сотиш, ижарага бериш, ижарага олиш.
  • ишлаб чиқарилган халқ истеъмоли молларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш;
  • қишлоқ хўжалик, жумладан чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

 

Жамиятда сотиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича маркетинг стратегияси

Жамият фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чикиб, маркетинг стратегиясининг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • баҳони шакллантириш сиёсати;
  • миқдор бўйича бозор талаби;
  • нав ва сифат бўйича бозор талаби;
  • етказиб бериш муддати бўйича бозор талаби индивидуал ҳал қилинади.

Ишлаб чиқарилидиган пахта маҳсулотлари селекция навларига, синфларларга ва типларга қараб Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган улгуржи нархлари нархномасида (прейскурант) кўрсатилган нархлар асосида сотилади. Улгуржи нархлар бир пахта ҳосили давомида амал қилиши сабабли, бизнес-режа ҳисоб-китобларидаги даромад қисмини ишончлилик билан режалаштириш мумкин. Жамиятда асосан С-65-24, Нам-77, Янги навдаги пахта толаси ишлаб чиқарилиши сабабли, амалдаги улгуржи нархларга асосан С-65-24 -4 536 021 сўм/тонна, Нам-77 – 4 474 785 сум/тонна, бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Миқдор жиҳатидан олиб қаралганда марказлашган буюртма асосида маҳсулот етказиб берилиши сабабли, ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотларининг барчаси сотилиши эҳтимоли юқори.

Ишлаб чиқарилган пахта маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 30 августдаги 286-сон, “Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон ва “Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида” 2004 йил 05 февралдаги 57-сон қарорларига асосан “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятига, ёғ-мой корхоналарига ва бошқа истеъмолчиларга белгиланган тартибда сотилади.

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 539-12-42

December 2019
M T W T F S S
« Jan    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

O'zbekiston paxta tozalash korhonasi rasmiy sayti

Sayt materiallaridan qisman yoki to'liq foydalanilganda veb-sayt manzili ko'rsatilishi majburiy

Farg'ona viloyati, Yaypan shahar, Ibn Sino ko'chasi 38 uy.

Saytning so`nggi yangilangan sanasi
2015, 21 Март, Шанба, соат 20:30